Сурункали гепатит — Купить препараты от гепатита С Hetero labs
8 800 505 35 28
новые препараты от гепатита с
оставьте заявку

на помощь в выборе препарата

вы гарантировано получите:
  • garanty

    Гарантию излечения

  • delivery

    Бесплатную доставку

  • wallet

    Оплату после получения

Сурункали гепатит

Пациентлар учун маълумот

 

СУРУНКАЛИ ГЕПАТИТ ВА УНИНГ  АСОРАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Бутун Жахон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, гепатобилиар тизим касалликлари кенг тарқалган ва охирги йилларда улар сони жуда тез ўсиб бормокда. Бугунги кунда дунёда 2 миллиардан ортиқ одамда гепатобилиар патологиялар қайд этилган. Улардан 300-350 миллион беморлар вирусли гепатит В билан ва тахминан 170 миллиони гепатит С билан оғриган. Ўзбекистонда ҳам охирги 10 йилда сурункали гепатитлар ва жигар циррози, сурункали холециститлар сони купайган ва гепатобилиар тизим касалликлари нафас тизими ва юрак қон-томир тизими касалликларидан кейинги учинчи ўринни эгаллайди.   Жигар сурункали касалликлари сонини тез ўсишига ўткир вирусли гепатитлар, алкоголни кўп истеъмол қилиш, бундан ташкари семизлик ва жигарни ноалкогол ёғли гепатози хам сабаб бўлмоқда. Жигар сурункали касалликлари муаммоси нафакат уларнинг таркалиши, балки беморлар ҳаёт давомийлиги қискаришига олиб келувчи жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома ривожланиши билан хам характерланади.

Касалликни олдини олиш. Cурункали гепатитнинг профилактикаси аввало вирусли гепатитнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва унга яхши даво қилишдан иборат. Ўткир гепатит билан оғриган беморлар диспансер назоратига олиниши керак. касалликнинг биринчи белгиларидан огоҳ бўлиш. Cурункали гепатитлар профилактикасининг иккинчи муҳим вазифаси уларнинг пайдо бўлиш сабабларини бартараф этишдир. Ичкилик ичиш, ҳар хил заҳарли моддаларга яқин юришга йўл қўймаслик зарур. Сурункали гепатит билан оғриган беморларнинг барчаси диспансер кузатувида бўлиши керак.

Касалликнинг белгилари. Сурункали гепатит учта синдром – астеновегетатив, диспептик синдром ва жигар етишмовчилиги билан характерланади. Астеновегетатив синдром учун дармонсизлик, салга чарчаб қолиш, озиб кетиш сингари белгилар характерлидир. Диспептик ўзгаришлар иштаҳа йўқолиши ва кўнгил айниб туриши билан намоён бўлади, овқат ейилганидан ва дори ичилганидан кейин кўнгил айниши кучайиб, одам беҳузур бўлаверади. Жигар етишмовчилиги учун мудроқ босавериши, милк қонаши, бурундан қон кетиб туриши, вақти-вақтида бадан сарғайиб, бадан қичиши характерлидир.

Хавф гуруҳидаги шахсларга  қуйидагилар киради: гомосексуалистлар, фоҳишалар, томир ичига наркотик қабул қилувчилар, гемодиализда даволанувчилар, ОИТС билан зарарланганлар, уларга хизмат кўрсатувчи тиббий ходимлар, қон ва қон ўрнини босувчи препаратларни қабул қилганлар, жарроҳлик амалиётини ўтказганлар, озодликдан маҳрум этилганлар

Касалликни даволаш. Сурункали гепатитларда қилинадиган даво жигарни авайлашга жигар ҳужайраларининг регенерацига лаёқатини кучайтиришга қаратилган чора ва воситаларни буюришдан иборат. Беморларга ўриндан турмай ётиш ёки ҳожатни ҳисобга олмаганда уйдан (палатадан) чиқмай ётиш, ёғи чекланган парҳез (стол №5) буюрилади.  Парҳезни яхши ўзлаштирган беморлар даволашда самарали натижаларга эришадилар.

Сурункали гепатит  касаллигида парҳез бўйича тавсиялар

 

Овқат температураси одатдагича бўлади. Овқат калорияларининг сони 12,55-14,64 МЖ (3000-3500 ккал)ни ташкил этади, суюқлик 2 л атрофида бўлади, қора қаҳва, какао, совуқ ичимликлар истисно қилинади.

Парҳезнинг мақсади: Уни буюришдан мақсад бекаму кўст овқатланиб бориладиган шароитларда жигар билан ўт йўлларининг бузилган фукцияларини аслига келтириш, ўт ажралишини кучайтиришдир. Бу парҳезда оқсиллар билан углеводлар миқдори купайтирилади, ёғлар миқдори чеклаб қўйилади.

Пархезга белгиланган умумий характеристика. Парҳез таомла оқсилга, витаминларга, углеводларга бой бўлиши керак, мол ёғи чегараланади, қисман ўсимлик ёғи билан алмаштирилади (оқсил – 100-120 гр, ёғ 80-100 гр, карбонсувлар 450-500 гр). Етарли миқдордаги оқсил регенерация жараёнини, жигарнинг ёғ регенерациясини олдини олади, ўт ажралишини кучайтиради. Творог, пишлоқ, ёғсиз гўшт ва балиқ, сут ва сут маҳсулотлари, ширин сабзавот ва мева шарбатлари, калий тузларига бой маҳсулотлар (қора олхўри, баргак, картошка) тавсия қилинади. Консерва қилинган маҳсулотлар мумкин эмас.

Тавсия этиладиган ва тавсия этилмайдиган махсулот ва таомлар

рўйхати

Тавсия этилади Озиқ-овқатлар номи Тавсия (ёки чегараланади) этилмайди
Нон – кечаги, ҳам қора, ҳам оқ нонлар, қуруқ печенье (галетли), қотган нон, қуру бисквитлар Нон ва нон махсулотлари Ёғ, тухум, сут ва ширинлик қўшилган хамир
  Ёғсиз мол ва парранда (териси олиб ташланган)ва балиқ гўшти Гўшт, парранда, балиқ махсулотлари Қўй, мол, парранда гўштларининг ёғли қисмлари, ёғли колбасалар ва консервалар
Қайнатилган тухум – кунига бир донадан кўп бўлмасин, агар омлет бўлса, фақат бир дона тухумдан тайёрлансин Тухум Ёғда қовурилган
Шўрвалар: сутли, мевали, турли ёрмалар қўшилган сабзавотли шўрвалар Шўрвалар Ёғли шўрва
Сут, кефир, творог, унча аччиқ бўлмаган пишлоқ, сариёғ, сутли бутқалар Сутли махсулотлар Қуюлтирилган сут, музқаймоқ, ёғли пишлоқ, қаймоқ
Ўткир ва баъзи зираворлар – петрушка, укроп, Ёғлар ва

зираворлар

Сирка ва аччиқ зираворлар, долчин қалампирмунчоқ, мурч, лавр барглари
Мевалар, резаворлар (фақат нордон бўлмаган навлари чегараланган миқдорда Мевалар Мева қоқилари (туршак, магиз ва бошқалар)
Ҳам ҳўл, ҳам қайнатилган, сабзавотлардан турли таомлар. Лавлаги ва сабзига алоҳида аҳамият беринг, улар жуда фойдали. Сабзавотлар Қўзиқорин, дуккакли ўсимликлар, шпинат, саримсоқ, шавель, шолғом, пиёз, турп, редиска.
Сабзавот ва мева шарбатлари, наъматак дамламаси, чойлар ёки қахва сут билан Ичимликлар Спиртли, газланган ичимликлар
Мураббо, шакар, зефир, асал пастила, мармелад – кунига 70 гр Кондитер махсулотлари Шоколад, музқаймоқ, какао сақлайдиган маҳсулотлар
Намунавий пархез таоми:

Парҳез учун қуйидаги озиқ-овқат ва ичимликлар тавсия этилади:

Биринчитаом – сутли, сабзавотли, балиқлишўрвалар.

Иккинчи таом – ёғсиз мол, куй гўшти, бўлакланган балиқ, парранда гўштлари гарнири билан тайёрланган овқатлар.

 

Касаллик асоратлари.  Ўз вақтида даволанмаслик ва парҳезга риоя қилмаслик натижасида жигар циррози ривожланиши мумкин. Бунда қорин, талоқ катталашиши (спленомегалия), қизилўнгач веналари варикоз кенгайиши (ЭГДФС текширувида аниқланади), қорин олд девори венасининг кенгайиши, дарвоза венаси диаметрининг катталашиши (УТТда аниқланади), жигар энцефалопатияси ривожланиши мумкин. Асоратларнинг олдини олиш мақсадида оилавий поликлиникаларда беморларни фаол кузатувга олиш, яъни шикоятлар ва объектив ҳолатни баҳолаш учун беморларни йилига 2 марта кўрикдан ўтказиш керак.

Тошкент тиббиёт академияси

УАШ ички касалликлар ва

эндокринология кафедраси

доценти, т.ф.н.                                                                                       М.Х.Тагаева

 

Саломатлик ва тиббий статистика институти,

бўлим бошлиғи, т.ф.н.                                                                           З.А.Абдурахимов

 

Source: sixat-salomatlik.uz
Отзыв о лечении гепатита C

Посмотрите видео-отзыв нашего пациента о лечении препаратом Velasof

arrow Watch this video
  • tabletka

    Универсальная пангенотипная формула Софосбувир + Велпатасвир уничтожает вирус гепатита С в 98% случаев

  • pig

    Уникально низкая цена на рынке, нет переплат перекупщикам

  • nagrada

    Идеальное соотношение цены и качества, лицензия от Gilead

doctor
закажите препараты
прямо сейчас!
three tabletes
Сертификаты

one ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Ad animi, aspernatur aut consectetur doloremque eius expedita illo nam necessitatibus nihil nulla, perspiciatis quam quibusdam vero!

Сертификаты

two ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Ad animi, aspernatur aut consectetur doloremque eius expedita illo nam necessitatibus nihil nulla, perspiciatis quam quibusdam vero!

Сертификаты

three ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Ad animi, aspernatur aut consectetur doloremque eius expedita illo nam necessitatibus nihil nulla, perspiciatis quam quibusdam vero!

Как мы работаем
  • 1Звоните бесплатно из любого города рф по Или оставляете заявку на сайте
  • 2консультируем по подбору препарата И продолжительности терапии
  • 3Оправляем препараты курьером на дом Или наложенным платежом по почте
  • 4Получаете лекарство И оплачиваете
  • 5Вылечиваетесь полностью От гепатита с
people
Отзывы наших пациентов

Lorem Ipsum is simply dummy text of the printing and typesetting industry. Lorem the industry's standard dummy text ever unknown.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.

viewer 1 Инна Николаева г. Киев

Contrary to popular belief, Lorem not simply random text. It has roots a piece of classical Latin liter.